Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 12/04/2018 Абдулазиз Камилов АҚШ Элчисини қабул қилди
Абдулазиз Камилов АҚШ Элчисини қабул қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2018 йилнинг 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат давомида АҚШ Давлат котиби ўринбосари Томас Шенноннинг мамлакатимизга ташрифи ва АҚШ нуфузли делегациясининг 26-27 март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган Афғонистон бўйича “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусидаги халқаро конференция ишида иштироки натижалари юзасидан фикр алмашилди.

Музокараларда Тошкент форуми юқори баҳоланди ва консенсус асосида қабул қилинган конференция Декларациясининг конструктив характери қайд этилди.

Учрашувда турли даражаларда бўлажак Ўзбекистон-АҚШ алоқалари жадвали ва кун тартиби ҳам муҳокама қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг