Валюта курслари 24/09/2024
$1 – 12747.29
UZS – 0.14%
€1 – 14158.42
UZS – -0.35%
₽1 – 137.27
UZS – -0.14%
Қидириш
Ўзбекистон 02/02/2017 Абдулазиз Камилов АҚШ Элчисини қабул қилди
Абдулазиз Камилов АҚШ Элчисини қабул қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йилнинг 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.

Суҳбат давомида Тошкент шаҳрида икки давлат ишбилармон доираларининг нуфузли делегациялари иштирокида бўлиб ўтган Америка-Ўзбекистон савдо палатасининг навбатдаги мажлиси якунлари муҳокама қилинди.

ТИВда бўлиб ўтган учрашувда икки томон муносабатларининг бошқа долзарб масалалари, жумладан турли даражалардаги бўлажак учрашувларнинг жадвали ва кун тартиби кўриб чиқилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг