Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Технологиялар 06/11/2024 БАА Иқтисодиёт ва савдо масалаларига масъул Давлат вазири билан IT компанияларни юртимизга жалб қилиш ва лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди

БАА Иқтисодиёт ва савдо масалаларига масъул Давлат вазири билан IT компанияларни юртимизга жалб қилиш ва лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов Туркияда Бирлашган Араб Амирликларининг Иқтисодиёт ва савдо масалаларига масъул Давлат вазири Ахмед бин али Саед билан учрашув ўтказди.

Учрашувда томонлар икки мамлакат ўртасида ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари, амалга оширилаёган лойиҳалар тўғрисида тўхталиб ўтди. Ўз навбатида, Ўзбекистонга инвестиция киритиш ва лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди. 

Шерматов БАА ҳукумати ёрдами билан мамлакатимизда амалга оширилган “Бир миллион ўзбек дастурчиси” лойиҳасига тўхталиб, ушбу лойиҳа орқали ёшларнинг IT куникмаларини оширишга эришилгани учун БАА томонига минатдорчилик билдирди ва бу каби лойиҳаларни давом эттиришга қизиқиш борлигини маълум қилди. Шу билан бирга, вазир БААнинг компанияларини Ўзбекистонга жалб қилиш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича таклифларини бериб ўтди.

Ахмед ал Саед телекоммуникация ва бошқа соҳаларга инвестиция киритишга тайёрлигини билдирди.

Учрашув якунида Вазир Шерматов БАА Давлат вазири Ахмед ал Саедни Ўзбекистонга ташриф буюришга ва мавжуд имкониятни кўриш учун таклиф қилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг