Валюта курслари 27/09/2024
$1 – 12736.48
UZS – -0.17%
€1 – 14193.53
UZS – -0.52%
₽1 – 137.60
UZS – -0.33%
Қидириш
Ўзбекистон 09/05/2019 9 май муносабати билан байрам салютлари ёғду сочади
9 may munosabati bilan bayram salyutlari yog'du sochadi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – 9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкентда байрамона мушакбозлик ўтказилиши режалаштирилган.

Пойтахтимиз осмони узра фейрверк соат 21:00да Халқлар дўстлиги майдонида   ёғду сочади.

Ушбу шоу уруш қатнашчилари ва фахрийларнинг юрт тинчлиги ва озодлиги йўлида қилган улуғ хизматини шарафлаш мақсадида ташкил этилмоқда.

Бу билан ёшлар онгига 9 май – Хотира ва қадрлаш кунининг аҳамиятини сингдириш, ғалабага ўз ҳиссасини қўшган, ватанимиз мустақиллиги учун жонини, куч-қувватини аямаган ҳар бир фахрий, ҳар бир киши хотираси абадийлаштирилиши, уларга муносиб ҳурмат-эҳтиром кўрсатилишини тушунтириш ва тарғиб этиш кўзда тутилган.

Бугунги тинч ва осойишта кунлар учун жонини фидо қилган аждодларимизнинг муқаддас хотирасини ёд этиб, эзгу ишларини давом эттириш – бизга тинчлик, омонлик керак, деб яшайдиган бағрикенг халқимизга хос азалий қадриятдир.

Ўзбекистон осмони узра фақат байрам салютлари порласин, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни халқимизга, уруш қатнашчилари ва фахрийларга муборак бўлсин!

Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг