Валюта курслари 06/11/2024
$1 – 12774.98
UZS – -0.12%
€1 – 13914.51
UZS – -0.15%
₽1 – 130.14
UZS – 0.08%
Қидириш
Ўзбекистон 24/03/2019 8-13 апрель кунлари III Adweek маркетинг ва реклама ҳафталиги бўлиб ўтади
8-13 апрель кунлари III Adweek маркетинг ва реклама ҳафталиги бўлиб ўтади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Пойтахтимизда 8-13 апрель кунлари бўлиб ўтадиган мазкур ҳафталик доирасида бир вақтда иккита маркетинг ва реклама соҳасидаги халқаро конференция ўтказилади.

Унда таниқли маркетологлар, турли компания асосчилари, биринчи рақамли экспертлар ҳамда амалий реклама мактаби асосчилари маъруза қилади. Шунингдек, халқаро маркетинг конференцияси билан бир пайтда, маркетинг ва реклама кўргазмасида дизайн, полиграфия хизматлари, сувенир маҳсулотлар ва шу каби кўплаб йўналишдаги компаниялар вакиллари қатнашиши кутилмоқда.

Adweek–2019нинг яна бир фарқли жиҳати, бу унинг оммавий тадбирлар шаклида ўтишидир. Мамлакатимизда биринчи марта кўп сонли томошабинлар учун, Алишер Навоий номидаги кино саройида “ABC Show” дунёнинг 45 та етакчи фестивалида ғалаба қозонган энг кўп тақдирланувчи видеороликлар ва босма ишлар коллекцияси намойиш этилади. Шоуда қатнашиш товар ва хизматлар бозорида янги ғоялар излаётган, бизнесни ривожлантиришга интилаётган фуқароларга тавсия этилади.

Шунингдек, ҳафталик доирасида “TAF!” биринчи Тошкент реклама фестивали ўтказилади. Фестиваль дастуридан TAF! креатив танлови, биринчи халқаро реклама конференцияси ва креатив танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ўрин олган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси ҳукумат портали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг