Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 24/04/2019 70 нафар корейс миллатига мансуб юртдошимизга фуқаролик берилди
70 nafar koreys millatiga mansub yurtdoshimizga fuqarolik berildi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 22 апрелда имзоланган Фармонига асосан фуқароларимиз сафи яна 265 нафарга кўпайди. Улар орасида 70 нафар корейс миллатига мансуб юртдошларимиз ҳам бор.

Бу мамлакатимизда олиб борилаётган инсонпарварлик ва бағрикенглик сиёсатининг ёрқин намунаси сифатида халқларимиз ўртасидаги яқин дўстлик ришталарининг янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Мамлакатимизда амалга оширилаётган барча ислоҳотлар замирида инсон манфаатларини таъминлаш, халқни рози қилиш мужассам.

Она диёримизда кўп йиллардан буён яшаб келаётган, ўзи ва оиласи тақдирини Ўзбекистон билан боғлаган шахсларга мамлакатимиз фуқароси бўлиш имкониятининг яратилиши эса, ушбу хайрли ишларнинг мантиқий давомидир!

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий суди телеграм канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг