Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
6 ойда 53,2 минг тонна балиқ овланган
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–июнь ойларида республикамиздаги барча тоифадаги хўжаликлар томонидан 53,2 минг тонна балиқ овланган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,4 % га ўсган.
Хўжалик тоифалари бўйича уларнинг ҳажми қуйидагича:
фермер хўжаликларида – 27,1 минг тонна
деҳқон ва томорқа хўжаликларида – 3,0 минг тонна
қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларда – 23,1 минг тонна