Валюта курслари 21/08/2025
$1 – 12466.44
UZS – -0.47%
€1 – 14517.17
UZS – -0.77%
₽1 – 155.42
UZS – -0.35%
Қидириш
Иқтисод 01/08/2025 6 ойда 51 миллиондан зиёд пайпоқлар ишлаб чиқарилган

6 ойда 51 миллиондан зиёд пайпоқлар ишлаб чиқарилган

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2025 йил январь-июнь ойларида йирик корхоналар томонидан 51,7 млн жуфт пайпоқлар ишлаб чиқарилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9 млн донага ёки 21 % га ошган.

Ушбу кўрсаткичнинг йиллар кесимидаги динамикаси қуйидагича (январь-июнь):

2023 йил – 41 728,2 минг жуфт

2024 йил – 42 612,2 минг жуфт

2025 йил – 51 702,3 минг жуфт

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг