Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Молия 25/01/2019 519 мингдан ошиқ фуқаронинг пенсия миқдори ўртача 65 минг сўмдан 263 минг сўмгача оширилди
519 мингдан ошиқ фуқаронинг пенсия миқдори ўртача 65 минг сўмдан 263 минг сўмгача оширилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси маълумотларига кўра, ўтган йилда юртимиздаги ишловчи пенсионерлар сони 118 минг нафардан кўпроқ бўлган.

Уларнинг фақат 40 минг нафари ёки 34 фоизига пенсия тўлиқ тўланган. Қолганлар эса иш жойидан 50 фоиз пенсия олган. Жорий йил январ ойидан бошлаб эса барча тоифадаги ишловчи пенсионерларга пенсия тўлиқ тўланадиган бўлди.

Қолаверса, пенсияни ҳисоб-китоб қилиш учун иш ҳақининг максимал миқдорини энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробаридан 10 баробаригача оширилиши белгиланди. Олдинлари иш ҳақи олувчи фуқароларга пенсия ҳисоблашда фақат энг кам ойлик иш ҳақининг 8 баробаригача бўлган даромади инобатга олиниб, ундан юқори қисми ҳисобга олинмас эди.

Жамғарма ахборотига мувофиқ, айни пайт 519 минг нафардан ортиқроқ пенсионернинг пенсия миқдори ўртача 65 минг сўмдан 263 минг сўмгача оширилди.

Қайд этиш жоизки, ҳар бир шахс учун пенсия миқдори индивидуал тарзда ҳисобланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг