Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 01/04/2019 500 АҚШ долларига баҳоланган гўдак тақдири
500 АҚШ долларига баҳоланган гўдак тақдири

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Бош прокуратура департаментнинг Фарғона вилоят бошқармаси ва Қўқон шаҳар бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Ўзбекистон туманининг тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқхона бўлими ҳамширалари А.И. ва Р.Қ.лар, фуқаро Г.Т.нинг 5 кунлик ўғил фарзандини туғруқхона бўлимида фуқаро М.Р.га 500 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.И. ва Р.Қ.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг расмий Телеграм-канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг