Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 05/09/2016 5-сентябрдан Тошкeнт-Андижон-Тошкeнт йўналиши бўйлаб йўловчи поезди қатнай бошлайди
5-сентябрдан Тошкeнт-Андижон-Тошкeнт йўналиши бўйлаб йўловчи поезди қатнай бошлайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзтeмирйўлйўловчи” АЖ шуни маълум қиладики, 2016-йил 5-сентябрдан бошлаб янги 60/59 сонли Тошкeнт-Андижон-Тошкeнт йўналиши бўйлаб "Ўзбeкистон" йўловчи поездининг мунтазам ҳаракати йўлга қўйилади.

Поезд Тошкент марказий вокзалидан соат 08-05 да жўнаб кетиб, Андижон вокзалига 14-05 да етиб боради.

Поезд Андижон вокзалидан соат 15-25 да жўнаб кетиб, Тошкент марказий вокзалига 21-25 да етиб боради.

Поезд йўл давомида Поп, Қўқон, Марғилон вокзалларида тўхтаб ўтади.

Поезд вагонлари уч хил тоифага бўлинган : Эконом класс - 45000 сўм, Бизнес класс - 68000 сўм ва VIP класс - 130000 сўм.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг