4 ойда 2 544 та электромобил импорт қилинган — UzDaily.uz
Валюта курслари 08/09/2025
$1 – 12520.78
UZS – 0.67%
€1 – 14634.29
UZS – 1.06%
₽1 – 153.70
UZS – 0.23%
Қидириш
4 ойда 2 544 та электромобил импорт қилинган
4 ойда 2 544 та электромобил импорт қилинган

4 ойда 2 544 та электромобил импорт қилинган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-апрель ойларида 9 та хорижий давлатдан қиймати 81,3 млн AҚШ долларига тенг бўлган 2 544 дона электромобил импорт қилган.

Электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1815 тага ошган.

Ўзбекистон 2023 йилнинг апрель ойида хорижий давлатлардан

876 дона электромобил импорт қилган.

Ўзбекистон 4 ойда энг кўп электромобил импорт қилган давлатлар:

— Хитой – 2 278 та

— Гонконг – 202 та

— Германия – 32 та

— БАА – 16 та

— Корея – 9 та

— АҚШ – 4 та

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг