Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Ўзбекистон 24/08/2016 4 нафар фуқарога “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини берилди
4 нафар фуқарога “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини берилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 23-август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига кўра 4 нафар фуқарога “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонини берилди.

Фармонда айтилишича, Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, унинг жаҳон миқёсидаги шон-шуҳратини юксалтириш, ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш борасида давлат ва халқ олдидаги улкан хизматлари, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳалардаги кўп йиллик фидокорона меҳнати ҳамда ёш авлодни ватанпарварлик ва истиқлол ғояларига садоқат руҳида тарбиялашга қўшган катта ҳиссаси учун қуйидагиларга «Ўзбекистон Қаҳрамони»унвони берилиб, олий нишон – «Олтин юлдуз» медали топширилди.

Ўзбекистон Қаҳрамонлари билан танишинг: Курбанов Равшанбек Давлетович – «Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази» акциядорлик жамияти директори
Ражабов Шарипбой – Боғот туманидаги «Боғот» фермер хўжалиги бошлиғи, Хоразм вилояти
Умматов Эркин Рахманович – «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятининг капитал қурилиш дирекцияси бошлиғининг ўринбосари – «Ангрен – Поп» электрлаштирилган темир йўл қурилиши бошлиғи
Шарапова Мухаббат Араповна – Қарши шаҳридаги 2-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг