Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 апрелдаги 358-сон қарорида шу назарда тутилган, деб ёзмоқда Norma.
Қуйидагилар аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига акцияларнинг бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифини ўтказиши ҳақида қарор қабул қилинди:
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Акцияларнинг бирламчи (IPO) ва иккиламчи (SPO) оммавий таклифи орқали акциялари реализация қилинадиган акциядорлик жамиятлари рўйхати тасдиқланган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 6 октябрдаги 279-сон қарори юқорида кўрсатилган компаниялар акцияларининг давлат пакетини реализация қилишга, шу жумладан уларни реализация қилиш баҳосини белгилашга татбиқ этилмайди.
Ташаббусчи билан келишувга кўра оммавий таклиф ташкилотчиси томонидан бошқача қоида белгиланмаган бўлса, битта шахс реализация қилинаётган акциялар умумий сонининг 0,1%идан ортиғини харид қила олмайди. Таклиф этиладиган баҳо ташаббусчи билан келишувга кўра оммавий таклиф ташкилотчиси томонидан фонд биржаси қоидаларида назарда тутилган усуллардан келиб чиқиб белгиланади.
Ҳужжат 29.04.2019 йилдан кучга кирди.