Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 21/10/2016 370 дан ортиқ давлат активи хусусий мулкдорларга сотилди
370 дан ортиқ давлат активи хусусий мулкдорларга сотилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг январь-сентябрь ойлари давомида 373 давлат активи хусусий мулкдорларга сотилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида маълум қилинган.

Бунда инвесторлар 313,6 млрд. сўмлик инвестиция мажбуриятларини қабул қилишди. Шундан 96 давлат активи қиймати 294,5 млрд. сўм ва 27,2 млн. АҚШ долларлик инвестиция мажбуриятини олиш ва 7,4 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратиш шарти билан инвесторларга «ноль» қийматда сотилди.

45 акциядорлик жамиятида хорижий инвесторларга низом жамғармасининг 15 ва ундан кўп ҳажмдаги давлат улушлари сотилди. Бунинг самарасида низом жамғармасида давлат улушига эга акциядорлик жамиятлари сони ўтган йилнинг шу давридаги 302 тадан 183 тага тушди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг