Валюта курслари 02/10/2024
$1 – 12739.99
UZS – 0.19%
€1 – 14256.05
UZS – 0.46%
₽1 – 136.83
UZS – -0.12%
Қидириш
Ўзбекистон 01/03/2019 3500 дона психотроп таблеткалар тўхтатиб қолинди
3500 дона психотроп таблеткалар тўхтатиб қолинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан мамлакатимизга психотроп дори воситаларини ноқонуний олиб кирилишига чек қўйилди.

“Сариосиё” чегара божхона постида фуқаро У.М. бошқарувида бўлган “МАН” русумли юк автотранспорт воситаси божхона назоратидан ўтказилганда, ушбу шахс “Баклосан” номли 3500 дона психотроп таблеткаларни ноқонуний олиб ўтишга уринганлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Манба: Давлат божхона қўмитаси расмий сайти.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг