Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар П.Г. ва Г.П.лар ўзларининг 3 ойлик ўғил фарзанди М.ни фуқаро Н.И.га Мирзо Улуғбек тумани, А.Югнакий мавзесида 300 АҚШ долларига сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан П.Г. ва Г.П.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Манбаа: Бош прокуратуранинг телеграмдаги расмий канали