Валюта курслари 03/10/2024
$1 – 12757.94
UZS – 0.14%
€1 – 14125.59
UZS – -0.92%
₽1 – 135.06
UZS – -1.29%
Қидириш
Маданият 20/10/2017 22 октябрда “Бухоро шаҳри куни” фестивали ўтказилади
22 октябрда “Бухоро шаҳри куни” фестивали ўтказилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 майдаги ПҚ-2980-сонли “2017-2019 йилларда Бухоро вилояти ва Бухоро шаҳрининг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳамда вилоят ҳокимининг 2017 йил 24 майдаги 329-сонли қарори ижроси таъминлаш мақсадида 2017 йил 22 октябрь куни “Бухоро – Шарқ гавҳари” шиори остида ўтказиладиган “Бухоро шаҳри куни” фестивали ўтказилиши белгиланган.

Фестиваль доирасида марафон, савдо ярмаркалари, миллий ҳунармандчилик маҳорат дарслари, миллий таомлар кўрик-танлови ва бошқа турли танловлар, кўргазма, илмий-амалий конференция ва гала концерт ўтказилади.

Фестиваль доирасида:

1) “Мен Бухорони севаман” марафони;
2) “Бухоро - шарқ гавҳари” шиори остида фото ва видео роликлар кўрик-танлови;
3) “Бухоро шаҳри куни” фестивали доирасида савдо ярмаркаси;
4) Бухоро миллий ҳунармандчилиги мактабларининг маҳорат намойишлари;
5) “Бухоронинг шоҳона таоми” кўрик-танлови;
6) Фольклор жамоалар чиқишлари;
7) Илмий-амалий конференция;
8) “Энг намунали кўча” кўрик-танлови;
9) “Бухоро очиқ осмон остидаги музей” шиори остида расмлар кўргазмаси;
10) “Энг яхши архитектор” кўрик-танлови;
11) “Энг яхши туристик ташкилот” кўрик-танлови;
12) “Энг яхши меҳмонхона” кўрик-танлови;
13) “Бухоро менинг қаламимда” шиори остида шеър ва мақолалар кўрик-танлови;
14) Гала концерт ўтказилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг