Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 12/03/2019 2034 йилга қадар 18 ёшгача бўлган болаларнинг 75 % ижтимоий нафақалар билан қамраб олинади
2034 йилга қадар 18 ёшгача бўлган болаларнинг 75 % ижтимоий нафақалар билан қамраб олинади

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Ўзбекистон ҳукумати ва Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг турли ваколатхоналари вакиллари Тошкентда 2019 йил 11 мартда учрашиб, мамлакатда ижтимоий ҳимояни кучайтириш хусусидаги масалаларни муҳокама қилдилар.

Иштирокчилар 2018 йилда эришилган натижаларни кўриб чиқдилар ҳамда келгуси икки йилга мўлжалланган  режаларни муҳокама қилдилар. Мунозарада тизим самарадорлигини ошириш ва ижтимоий ҳимоя соҳасидаги камчиликларни бартараф этиш масалалари кўриб чиқилди. Иштирокчилар болалар ва оилаларни ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш зарурлигини таъкидладилар.

Мазкур соҳа мутахассислари, шунингдек, БМТнинг ривожланиш мақсадида Ўзбекистонга кўмаклашиш дастури доирасида мамлакатда ижтимоий ҳимоя тизимини, жумладан, пенсия ва нафақа тўлаш тизимини ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаб олдилар.

"2019 йил фаол сармоялар ва ижтимоий ривожланиш йили экан, бу ижтимоий ҳимоя тизимини мустаҳкамлашда салмоқли ютуқларга эришиш йилидир,”- деди UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Саша Грауманн. "Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар даврида аҳоли учун қисқа муддатли шок ҳоллари юзага келиши мумкин. Шу боис аҳолини қўллаб-қувватлайдиган кучли ижтимоий ҳимоя тизими зарур," – деб таъкидлади у.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда болаларнинг фақат 17 фоизи ижтимоий нафақалар билан таъминланган. Инклюзив қамров оилалар ўз болалари учун энг яхши шароитларни яратишларида кучли сиёсат воситаси бўлиши мумкин. Сўнгги таҳлиллар шуни кўрсатадики, мавжуд тизимни мукаммаллаштириш 2034 йилга бориб, қадамба-қадам 18 ёшгача бўлган болаларнинг камида 75 фоизини ижтимоий нафақалар билан қамраб олиш имконини беради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг