2025 йилнинг етти ойида Ўзбекистонга 6,3 миллион хорижий турист ташриф буюрди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йилнинг дастлабки етти ойи мобайнида Ўзбекистонга 6,3 миллион хорижий турист келди. Бу ҳақда мамлакат Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан туристлар сони қарийб 2,1 миллион кишига кўпайди, ўсиш суръати эса 48,9%ни ташкил этди.
Давлатлар кесимида қуйидагича тақсимланди: Қирғизистон — 1 846 030 киши, Қозоғистон — 1 466 535 киши, Тожикистон — 1 441 618 киши, Россия — 536 849 киши, Афғонистон — 267 485 киши, Туркманистон — 208 864 киши, Хитой — 103 158 киши, Туркия — 96 492 киши, Ҳиндистон — 38 008 киши, Корея Республикаси — 25 057 киши, бошқа мамлакатлар — 289 023 киши.
Сафар мақсадлари бўйича ташрифлар қуйидагича тақсимланган: қариндошларни зиёрат қилиш — 4 338 164 киши, туристик саёҳатлар — 949 933 киши, хизмат сафарлари — 710 303 киши, тижорат сафарлари — 255 136 киши, даволаниш — 54 882 киши, ўқиш — 10 701 киши.