Валюта курслари 22/08/2025
$1 – 12413.79
UZS – -0.42%
€1 – 14468.27
UZS – -0.34%
₽1 – 154.86
UZS – -0.36%
Қидириш
Молия 23/08/2025 2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда 273,4 трлн сўм инвестиция ўзлаштирилди

2025 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда 273,4 трлн сўм инвестиция ўзлаштирилди

Сурат: Pixabay/Benscripps

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистонда 2025 йилнинг дастлабки олти ойи мобайнида асосий капиталга жами 273,4 трлн сўм инвестиция ўзлаштирилди. Мазкур маблағлар иқтисодий ва ижтимоий соҳаларни ривожлантиришга, иқтисодий фаолиятнинг барча турлари бўйича йўналтирилгани ҳақида Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Энг катта инвестиция ҳажми Тошкент шаҳрида қайд этилди — 47,9 трлн сўм. Тошкент вилоятида — 40,7 трлн сўм, Наманган вилоятида эса — 29,2 трлн сўм инвестиция йўналтирилган.

Қашқадарё вилоятида 20,8 трлн сўм, Бухоро вилоятида — 19,1 трлн сўм, Навоий вилоятида — 18,2 трлн сўм, Самарқанд вилоятида — 18 трлн сўм инвестиция ўзлаштирилган.

Фарғона вилоятида 15,3 трлн сўм, Андижон вилоятида — 14 трлн сўм, Жиззах вилоятида — 11,7 трлн сўм инвестиция йўналтирилган.

Қорақалпоғистон Республикасида 10,3 трлн сўм, Хоразм ва Сирдарё вилоятларида — 9,6 трлн сўмдан, Сурхондарё вилоятида эса — 9 трлн сўм инвестиция ўзлаштирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг