Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Туризм 24/10/2024 2024-йилнинг III-чорагида Ўзбекистонда туризм соҳасида қайд этилган натижалар

2024-йилнинг III-чорагида Ўзбекистонда туризм соҳасида қайд этилган натижалар

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024-йилнинг III-чорагида (июль-сентябрь) Ўзбекистонда туризм соҳасида қайд этилган натижаларни таҳлил қилди.

2024-йилнинг III-чорагида сайёҳларга туристик хизматлари кўрсатиш мақсадида 271 та туроператор ва турагентлар (жорий йилнинг II-чорагида 193 та), жойлаштириш воситалари бўйича 29 та меҳмонхоналар (жорий йилнинг II-чорагида 40 та) ва 80 та хостеллар (жорий йилнинг II-чорагида 51 та) яратилди.

Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсида туристик жозибадорлигини ошириш мақсадида қуйидаги асосий йўналишларга эътибор қаратиш лозим:

- 2025-йилга қадар хорижий мамлакат фуқаролари Ўзбекистонга келиши учун визасиз тартибдан фойдаланиш имкониятини янада кўпайтириш, яъни бундай мамлакатлар сонини 90 тадан 120 тага етказиш, хорижий сайёҳлар сонини 20 фоизгача ошириш имконини беради;

- ёшлар аудиториясини (19–30 ёш тоифаси) жалб қилиш мақсадида инфлюенсерлардан фойдаланган ҳолда Instagram ва Facebookда акцияларни жорий қилиш (кутилаётган қамров сони – биринчи йилда 1 миллион фойдаланувчигача);

- инфратузилмани яхшилаш, яъни экомеҳмонхоналарга эътибор қаратган ҳолда машҳур сайёҳлик жойларида 100 та янги меҳмонхона қуриш (кутилаётган турар жойлар сонининг кўпайиши 15000 тача);

- ички туризмни ривожлантириш, яъни 2025-йилга борганда маҳаллий сайёҳлар сонини 40 фоизга етказиш мақсадида ёш болали оилалар учун экскурсиялар ва меҳмонхоналарга чегирмалар тақдим этувчи “Оилавий таътил” дастурини жорий этиш; 

- ҳудудларда туризм кластерларини (масалан, Бухорода маданий кластер ва Тошкент вилоятида экокластер) яратиш, натижада 2025-йилда ушбу зоналарда маҳаллий сайёҳлар сонини 30 фоизгача ошириш мақсадга мувофиқ.
 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг