Валюта курслари 01/07/2025
$1 – 12694.97
UZS – 0.32%
€1 – 14878.50
UZS – 0.41%
₽1 – 161.60
UZS – 0.26%
Қидириш
Туризм 20/02/2025 2024 йилда Ўзбекистон 23 мингдан ортиқ француз сайёҳини қабул қилди

2024 йилда Ўзбекистон 23 мингдан ортиқ француз сайёҳини қабул қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2024 йилда Ўзбекистонга Франциядан 23 390 сайёҳ ташриф буюрди. Бу 2023 йилга нисбатан 4 742 нафарга кўп. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар бермоқда.

Франциялик туристларнинг Ўзбекистонга сафар мақсадлари қуйидагича тақсимланди: энг катта қисм — 20 948 киши мамлакатга сайёҳлик мақсадида келган.

Шунингдек, 1 186 киши қариндошларини зиёрат қилиш учун, 1 131 киши эса хизмат сафари доирасида Ўзбекистонга ташриф буюрган.

Тижорат мақсадида 67 киши, таълим олиш учун эса 58 киши мамлакатга келган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг