Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 21/07/2023 2023-йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми 5,6 фоизга ошди
2023-йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми 5,6 фоизга ошди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2023-йилнинг январь-июнь ойлари оралиғида иқтисодий фаолиятнинг асосий турлари бўйича саноатнинг ривожланиш суръатини таҳлил қилди.

2023-йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда ўтган йилнинг шу даври билан таққослаганда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ижобий натижаларга эришилди.

Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми 5,6 фоизга ошди ва 293,6 трлн. сўмга етди. Жумладан, ишлаб чиқариш саноатидаги ўсиш 6,3 фоизни, электр энергияси, табиий газ ва буғ билан таъминлаш, ҳавони кондициялаш каби тармоқлардаги ўсиш 9,9 фоизни ташкил этди. 

Саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ижобий натижа кузатилмоқда. Бунда ҳудудларнинг саноат тармоғи таркибида каттагина улушни ташкил этган ишлаб чиқариш саноати ўсишнинг асосий драйвери бўлди.

Нефтни қайта ишлаш, тўқимачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш, автомобилсозлик саноати ва металлга ишлов бериш тармоқларида алоҳида маҳсулот турларини ишлаб чиқаришда фаол ўсиш кузатилди. 

2023-йилнинг январь-июнь ойлари оралиғида асосий капиталга киритилган инвестициялар ҳажмида саноат тармоғининг улуши ортди. Иқтисодиётга киритилган инвестицияларнинг умумий ҳажмида энг кўп улуш (30,2 фоиз) ишлаб чиқариш саноатининг ҳиссасига тўғри келди. Хусусан, инвестицияларнинг 8,0 фоизи тоғ-кон саноати, 7,5 фоизи табиий газ ва буғ етказиб бериш, ҳаво намлигини бир хилда сақлаш каби соҳаларга тўғри келди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг