Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 30/04/2024 2023-йилда аукцион савдоларига қўйилган бўш ер майдонлари 2022-йилдагига нисбатан 1,5 баравар ортган
2023-йилда аукцион савдоларига қўйилган бўш ер майдонлари 2022-йилдагига нисбатан 1,5 баравар ортган

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2022-2023 йилларда Ер участкалари ва унга бўлган ҳуқуқларни электрон онлайн-аукцион орқали сотиш динамикасини таҳлил қилди.

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида электрон онлайн-аукцион орқали ер участкаларини сотишдан тушган маблағлар 2022-йилда 989,3 млрд. сўм (бошланғич нархига нисбатан 1,55 баробар – 636,9 млрд. сўм)ни 2023-йилда 1223,3 млрд. сўм
(бошланғич нархига нисбатан 1,56 баравар – 782,2 млрд. сўм) ни ташкил этди.

Ерга бўлган ҳуқуқ тури бўйича савдога чиқарилган ерлар тақсимоти таҳлил қилинганда, 2022-йилда аукцион савдоларига чиқарилган лотларнинг 65,8 фоизи ижара, 34,2 фоизи мулк ҳуқуқи асосида, 2023-йилда эса 57,7 фоизи ижара ва 42,3 фоизи мулк ҳуқуқи асосида савдога чиқарилганини кўриш мумкин.

2022-2023 йилларда электрон онлайн аукцион савдоларига мулк ва ижара ҳуқуқи асосида тадбиркорлар ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун чиқарилган ер участкаларининг таҳлили қуйидагиларни акс эттирмоқда:

- 2023-йилда аукцион савдоларига қўйилган бўш ер майдонлари 2022-йилдагига нисбатан 1,5 баравар ортган; 

- Ерларнинг аукционга кўпроқ чиқарилиши 1 га ернинг нархи ўртача 0,8 пунктга ёки 50,1 млн. сўмга тушишига олиб келди. 

Ердан фойдаланиш ҳуқуқи бўйича:

- мулк ҳуқуқи асосида сотилган ер майдонлари 2023-йилда 2022-йилдагига нисбатан 3,7 баравар (76 гектардан 282,5 гектарга), лотлар сони 1,55 баравар, 1 га ернинг нархи эса ўртача 40,5 фоизга ортган;

- ижара ҳуқуқи асосида сотилган ер майдонлари ҳажми 2023-йилда 2022-йилдагига нисбатан 1,9 баравар (826,7 гектардан 1 603,7 гектарга) ортган. Бу позиция бўйича ўртача 1 га ернинг нархи 2,5 баравар ёки 500 mln.soъмга ошган. 

Ижтимоий инфратузулма ҳамда муҳандислик коммуникация объектлари мавжуд бўлган ҳудудларда намунавий лойиҳалар асосида мастер режани ишлаб чиқиш шарти билан якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи асосида аукционга чиқариш ҳамда ваколатли ташкилотлар томонидан ҳудудларнинг иқтисодий ривожланиш дастурлари, тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари ҳамда урбанизация жараёнини (ўсиш нуқталари) чуқур таҳлил қилган ҳолда, инфратузилма мавжуд бўлган ерларни аукционга чиқариш таклиф этилди.

"Ўзбекистон – 2030" стратегияси доирасида ҳудудларда шаҳарсозлик лойиҳалари асосида зарур инфратузилмаси мавжуд ва аҳоли гавжум бўлган кўчалардаги 233 мингта бўш ер майдонларини аукцион савдоларига чиқариш натижасида ҳудудларда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳаларини ривожлантириш орқали хизмат кўрсатиш ҳажмини 3 баравар ошириш мумкин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг