Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 21/02/2019 2019 йилда қишлоқларни ободонлаштириш учун 3 триллион сўм миқдоридаги маблағлар ажратилади
2019 йилда қишлоқларни ободонлаштириш учун 3 триллион сўм миқдоридаги маблағлар ажратилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Обод қишлоқ” дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Хужжатга мувофиқ, 2019 йилда “Обод қишлоқ” дастури доирасида:

159 та туманда 1,6 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган 478 та қишлоқларда қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилади ҳамда мазкур чора-тадбирлар учун 4,8 триллион сўм сарфланади;

умумий узунлиги 5 минг 476 километрдан иборат минтақавий йўллар (ички кўчалар) таъмирланади ва реконструкция қилинади;

1,3 триллион сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобидан қишлоқлар ободонлаштирилади;

36 мингдан ортиқ ҳамда умумий узунлиги 2 минг 458 километр бўлган тунги кўча ёритиш ҳамда 21 та алоқа тизими яхшиланади.

556 та автобекат қурилади ҳамда 46,3 миллиард сўмлик 189 та замонавий автобуслар харид қилинади;

ичимлик суви таъминоти тизимини яхшилаш мақсадида 2 минг 219 километр янги тармоқ ҳамда 221 та сув иншооти қурилади, 729 километр тармоқлар ҳамда 163 та сув иншоотлари реконструкция қилинади;

361 миллиард сўм миқдоридаги маблағлар ҳисобидан электр ва газ таъминоти тизими яхшиланади;

214 минг 200 та якка тартибдаги уй-жойлар ҳамда 1 минг 182 та кўп хонадонли уй-жойлар таъмирланади;

378 та кўп хонадонли уй-жойлар ҳудудлари ободонлаштирилади;

280 та боғча, 510 та мактаб, 237 та соғлиқни сақлаш ҳамда 439 та бошқа ижтимоий соҳа объектлари қурилади;

жами 2 минг 532 та бозор инфратузилмаси объектлари қурилади ва таъмирланади;

296 километр ирригация ва 1 минг 538 километр мелиорация объектлари қурилади, 584 километр ирригация объектлари тозаланади.

Манба: Адлия вазирлигининг телеграмдаги “Ҳуқуқий ахборот” канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг