Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 02/02/2019 2018 йилда Ўзбекистондаги Лада автомобилларининг сотуви 357 % га ортиб, қарийб 3 минг автомобилга етди
2018 йилда Ўзбекистондаги Лада автомобилларининг сотуви 357 % га ортиб, қарийб 3 минг автомобилга етди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --2019-йилда Лада Лотин Америкаси ва Яқин шарқ учун Россияда ишлаб чиқарилган автомобиллар экспортини ривожлантиради, дея таъкидлади “АвтоВАЗ” нинг савдо ва маркетинг бўйича вице-президенти Ян Птачок, деб хабар беради “Метагазета”.

"Авваламбор, Қозоғистон, Беларус ва Ўзбекистон каби МДҲ мамлакатларига эътибор қаратмоқчимиз", дейди Ян Птачок.

Унинг сўзларига кўра, МДҲ мамлакатларида брендни ривожлантириш учун жуда катта салоҳият мавжуд.

Жорий йил бошида маълум бўлишича, 2018 йилда Ўзбекистондаги Лада автомобилларининг сотуви 357% га ортиб, қарийб 3 минг автомобил ўз эгаларини топган.

Илгари Компанияда Лада Ўзбекистон бозоридаги иштирокини кенгайтиришни режалаштираётгани ва Ўзбекистон Лада экспортининг энг жадал ривожланаётган давлатлардан бири экани таъкидланган эди.

Манбаа: «Spot»

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг