Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Адлия вазирлигининг “Хуқуқий ахборот” канали тарқатган маълумотга кўра, 2018 йил давомида амалга оширилган нотариал ҳаракатлар сони 4 млн 282 минг 283 тани ташкил этди.
Бунда нотариал ҳаракатларнинг нисбати (%) қуйидагича:
ишончномалар бериш – 26 %;
ҳужжат нусхаларининг, таржималарнинг тўғрилигини шаҳодатлаш - 9,7 %;
кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ битимлар, жумладан уй олди-сотдиси – 8,1 %;
автотранспорт воситаларининг олди-сотдиси – 8 %;
мулк ижараси шартномалари – 4,6 %;
бошқа нотариал ҳаракатлар (васиятнома тасдиқлаш, текин фойдаланиш шартномаси, мерос гувоҳномаси бериш ва ҳ.к.) – 40.6%.