Валюта курслари 27/11/2024
$1 – 12820.47
UZS – 0.04%
€1 – 13470.47
UZS – 0.21%
₽1 – 122.26
UZS – -1.0%
Қидириш
Иқтисод 29/01/2019 2018 – йил “Ўзкимёсаноат” 4,17 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган
2018 – йил “Ўзкимёсаноат” 4,17 трлн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарган

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- “Ўзкимёсаноат” АЖ матбуот хизмати тақдим этган маълумотга кўра, 2018 йил якуни билан “Ўзкимёсаноат” корхоналарида 4,17 трлн. сўмлик товар маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Соф ҳолда 1170,77 минг тонна минерал ўғитлар, шу жумладан 847,98 минг тонна азотли ўғитлар, 140,38 минг тонна фосфорли ўғитлар ва 182,41 минг тонна калийли ўғитлар ишлаб чиқарилган. Йил якуни билан биржа савдоларида 884,66 минг тонна минерал ўғитлар сотилган. Маҳсулот экспортининг прогнози 100%га бажарилган.

Ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш прогнози 107.6%га ёки 260,8 млрд. сўмга камайтирилган. Инвестиция дастурига киритилган лойиҳаларни бажариш доирасида “Ўзкимёсаноат” АЖ корхоналари томонидан 466,9 млн.доллар ҳажмида инвестициялар ўзлаштирилган. 1242 янги иш ўрни яратилди, шу жумладан 15 си касаначилик асосида.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг