Тошкентда ўтаётган Саммит доирасида ШҲТ раҳбарлари Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТдаги вакилликлари тўғрисидаги меморандумни тасдиқлашади, бундан кўзланган асосий мақсад ШҲТнинг тўлақонли аъзосига айланишидир.
Бунгача Ҳиндистон ва Покистоннинг ШҲТнинг меъёрий-ҳуқуқий базасини белгилаб берувчи барча ҳужжатларга қўшилишлари лозим.
Тошкентда ўтаётган ШҲТ Саммити доирасида мазкур ташкилотга аъзо бўлиш учун Эрон томонидан берилган ариза ҳам кўриб чиқилади.