Валюта курслари 26/11/2024
$1 – 12814.78
UZS – -0.11%
€1 – 13442.70
UZS – 0.73%
₽1 – 123.50
UZS – -1.13%
Қидириш
Иқтисод 11/04/2023 2017-2022 йилларда суғурта тўловларининг умумий миқдори 9,6 баравар ошди
2017-2022 йилларда суғурта тўловларининг умумий миқдори 9,6 баравар ошди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари томонидан Ўзбекистонда 2017-2022 йилларда суғурта фаолиятини ривожлантириш борасида амалга оширилган ислоҳотларнинг натижалари таҳлил қилинди.

Суғурта - хўжалик юритувчи субъектлар ва аҳолини турли хавф-хатарлар ва кутилмаган вазиятлардан ҳимоя қилишни таъминлашнинг самарали воситаларидан бири.

Кейинги йилларда бу соҳада амалга оширилган ислоҳотлар туфайли қуйидаги натижаларга эришилди:

- соҳанинг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланди, шу жумладан, “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, рақобатбардош суғурта бозорини ривожлантириш ва ўзгартиришга қаратилган бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди;

- меъёрий-ҳуқуқий асоснинг мустаҳкамланиши натижасида соҳани янада ривожлантириш, шунингдек, истеъмолчиларнинг ҳуқуқий ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун қулай шарт-шароитлар яратилди;

- 2017-йилда Ўзбекистонда 27 та суғурта компанияси фаолият олиб борган бўлса, 2022-йилда уларнинг сони 51,8 фоизга ошиб, 41 тага етди, шунингдек, 30 дан ортиқ тегишли хизматларни кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари фаолият юритаяпти;

- 2022-йилда суғурта компаниялари устав капитали 2017-йилдагига нисбатан 5,8 баравар ўсиб, 1,88 триллион сўмни ташкил қилди

- суғурта полислари сони 1,4 баравар ўсиб, 8,4 миллионтага етди ва

шу билан бирга, шартномалар асосан фойдаланувчи учун қулай электрон шаклга ўтказилди;

- 2022-йилда мижозлар учун суғурта тўловларининг умумий миқдори 2,6 триллион сўмни ташкил қилди ва бу 2017-йилдагига нисбатан 9,6 баравар кўп дегани;

- ҳудудлардаги таркибий тузилмалар сони 2017-йилдагига нисбатан 1,5 баравар ошди ва деярли

2 мингтага етди;

- барча ҳудудларда 15,4 минг нафар ходим ва суғурта агенти учун барқарор иш ўрни яратилди;

- Ўзбекистондаги суғурта компаниялари турли йўналишларда 110 дан ортиқ турдаги суғурта маҳсулотларини таклиф этаяпти.

Замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиш, суғурта бозорини рақамлаштириш, истеъмолчилар ишончини, шунингдек, суғурта маданиятини ошириш, миллий суғурта бозорини халқаро стандартларга изчил мувофиқлаштириш соҳада самарадорликнинг

ошишига олиб келди.

Шу билан бирга, ҳудудларда янги иш ўринлари ташкил этилиши, бозорда рақобат даражаси ва бизнес юритиш ишончлилигининг ошиши ҳисобига нафақат суғурта хизматлари соҳаси, балки турдош тармоқлар ҳам янада ривожланади, турли соҳаларга инвестиция киритиш имкониятлари кенгайди.

 

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг