Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Технологиялар 05/03/2024 2017-2022 йиллар давомида АКТ соҳасида товарлар экспорти ва импортини баҳоланди
2017-2022 йиллар давомида АКТ соҳасида товарлар экспорти ва импортини баҳоланди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) экспертлари 2017-2022 йиллар давомида АКТ соҳасида товарлар экспорти ва импортини баҳолади.

АКТ товарлари экспорти:

➖ Кўриб чиқилаётган даврда АКТ товарлари экспорти ҳажми 7,9 баробар ошди ва 2022-йилда 84,3 миллион АҚШ долларини ташкил этди (умумий товарлар экспортининг 0,4 фоизи).

➖ АКТ товарлари экспортинининг диверсификация даражаси* 2017-йилдаги 1,42 дан 2022-йилда 2,50 гача ошди.

➖ 2022-йилда АКТ товарлари экспорти таркибида маиший электроника товарлари энг катта улуш (52,3 фоиз) ни эгаллади.

➖ Компьютерлар ва ташқи қурилмалар 2017-2022 йиллар давомида энг юқори ўсиш суръатига эга бўлди – 4716,9 баробар. Бу эса ушбу соҳага 2022-йилда IT-маҳсулотлари экспортида иккинчи (33,6 фоиз) ўринга кўтарилиш имконини берди.

➖ 2022-йилда алоқа ускуналари АКТ товарлари экспортининг 11,6 фоизини ташкил этди ва 2017-йилдагига нисбатан 59,5 баробарга ошди.

➖ Энг паст ўсиш суръати АКТ соҳасидаги бошқа товар ва компонентлар гуруҳида кузатилди - 1,3 баробар. Бу гуруҳ АКТ экспортида энг кам улушга эга – 2,6 фоиз.

АКТ товарларининг асосий экспорт бозорлари: 

Россия (36,2 фоиз), Озарбайжон (4,8 фоиз), Қозоғистон (3,2 фоиз), Қирғизистон (1,8 фоиз), Тожикистон (0,7 фоиз).
АКТ товарлари импорти:

➖ 2017-2022 йилларда АКТ товарлари импорти ҳажми 3,6 баробарга ошиб, 2022-йилда 1135 миллион долларга етди (умумий импортнинг 3,8 фоизи).

➖ 2017-2022 йилларда АКТ товарлари импортининг диверсификация даражаси* 3,26 дан 3,36 гача кўтарилди.

➖ 2022-йилда АКТ товарлари импорти ҳажмида энг катта улуш алоқа ускуналари (37,3 фоиз) ва компьютерлар ҳамда ташқи қурилмалар (32,5 фоиз) товарлар гуруҳига тўғри келди.

➖ АКТ соҳасида бошқа товар ва компонентлар гуруҳининг улуши 2022-йилда 21,1 фоизни ташкил этди.

➖ 2022-йилда АКТ товарлари импортида энг кичик улуш маиший электроника (9,1 фоиз) гуруҳига тўғри келди.

➖ Кўриб чиқилаётган даврда барча маҳсулот гуруҳлари бўйича ўсиш суръати кузатилди ва у ўртача 3,7 баробарни ташкил этди.
АКТ товарлари асосан Хитой (26,8 фоиз), БАА (5,8 фоиз), Вьетнам (2,2 фоиз), Россия (2,1 фоиз) ва Ҳиндистондан (1,8 фоиз) импорт қилинган.
*Диверсификация индекси 1/HHI (Херфиндал-Хиршман концентрацияси индекси) орқали ҳисобланган

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг