Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 21/11/2016 2016-йилнинг январь-сентябрь ойларида транспортнинг барча турларида 1173,8 млн.тн юклар ташилди
2016-йилнинг январь-сентябрь ойларида транспортнинг барча турларида 1173,8 млн.тн юклар ташилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг январь-сентябрида транспортнинг барча турларида 1173,8 млн.тн юклар ташилди ва бу ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан 4,8 фоизга кўп демакдир. Шу билан бирга юк айланмаси 67,0 млрд. тн-кмни ташкил этди ёки 2015 йилнинг худди шу даврига нисбатан 5,7 фоизга ошди. Умумий ташилган юклар ҳажмида автомобил транспортининг улуши 91,8 фоизни (1077,3 млн.тн), темир йўл транспортининг улуши 4,3 фоизни (50,8 млн.тн), қувур йўли транспортининг улуши 3,9 фоизни (45,7 млн.тн) ташкил қилди.

Юк айланмаси таркибида автомобил транспортининг улуши 37,3 фоизни, қувур йўли транспортининг улуши 36,5 фоизни, темир йўл транспортининг улуши 26,1 фоизни ташкил этади. Ҳисобот даврида транспортнинг барча турларида 5 666,4 млн. йўловчи ташилди ва 2015-йилнинг январ-центябрига нисбатан 4 фоизга ошди. Йўловчи айланмаси 79,5 млрд. йўловчи-кмга тенг бўлди ва 4,1 фоизга кўпайди.

Йўловчиларни ташишдаги энг катта улуш, яъни 99 фоизи автомобил транспортига тўғри келади, йўловчи айланмасида унинг улуши 89,5 фоизга тенг бўлди, деб хабар беради Давлат статистика қўмитаси Ахборот хизмати.

Темир йўл транспортида жўнатилган йўловчилар сони 15,5 млн. кишини ташкил этди ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,0 фоизга ўсди, йўловчи айланмаси 2016 йилнинг январь-сентябрида 2,9 фоизга ошди ва 2 954,7 млн. йўловчи-кмни ташкил этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг