Валюта курслари 22/11/2024
$1 – 12844.21
UZS – -0.09%
€1 – 13508.26
UZS – -0.46%
₽1 – 127.35
UZS – -0.63%
Қидириш
Иқтисод 18/10/2016 2016-йилнинг 9 ойида янги рўйхатга олинган корхоналар сони 68004 тани ташкил этди
2016-йилнинг 9 ойида янги рўйхатга олинган корхоналар сони 68004 тани ташкил этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йил январь-сентябрь ойларида янги рўйхатга олинган корхоналар ва ташкилотлар сони 68004 тани ташкил этди. Ҳудудлар кесимида янги ташкил этилган корхоналар ва ташкилотларнинг 5847 таси Тошкент шаҳри, 10023 таси Самарқанд, 9386 таси Тошкент, 6791 таси Қашқадарё, 5068 таси Фарғона, 4934 таси Жиззах, 4857 таси Андижон, 3837 таси Сурхондарё, 3831 таси Бухоро, 3644 таси Хоразм, 3457 таси Наманган, 2014 таси Навоий, 1874 таси Сирдарё вилоятлари ва 2441 таси Қорақалпоғистон Республикасига тўғри келади.

Иқтисодий фаолият турлари кесимида янги ташкил этилган корхоналар ва ташкилотларнинг 46104 таси қишлоқ, ўрмон ва балиқ хўжалиги, 7407 таси саноат ва қурилиш, 5942 таси савдо ҳамда 8551 таси бошқа фаолият турларида ташкил этилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар беради.

2016-йил 1-октябрь ҳолатига фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) умумий сони 266,1 мингтани ташкил этиб, шундан 215,8 мингтаси кичик тадбиркорлик субъектлари ҳисобланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг