Валюта курслари 20/09/2024
$1 – 12724.84
UZS – -0.12%
€1 – 14223.83
UZS – 0.23%
₽1 – 137.11
UZS – -1.46%
Қидириш
Иқтисод 12/10/2016 2016-йилнинг 4-ноябридан бошлаб “Уральские авиалинии” Челябинскдан Тошкентга ўз парвозини бошлайди
2016-йилнинг 4-ноябридан бошлаб “Уральские авиалинии” Челябинскдан Тошкентга ўз парвозини бошлайди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2016-йилнинг 4-ноябридан бошлаб “Уральские авиалинии” авиакомпанияси Челябинск шаҳридан Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрига ўз парвозини бошлайди. Бу ҳақда “Челябинск” халқаро аэропортининг матбуот хизмати хабар беради.

Россия авиакомпанияси мазкур рейсни 2016-йилнинг 4-ноябридан 2017-йилнинг 24-мартига қадар амалга оширади.

Самолёт Челябинск аэропортидан жума кунлари эрталаб соат 08:35 да парвоз қилиб, Тошкентга соат 10:50да қўнади. Қайтишда эса самолёт “Тошкент” халқаро аэропортидан соат 12:20 да парвоз қилиб, соат 15:35 да Челябинскка қўнади.

Мазкур парвоз 160 нафар йўловчини сиғдира оладиган Airbus A-320 самолётида амалга оширади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг