Валюта курслари 25/11/2024
$1 – 12829.07
UZS – -0.12%
€1 – 13344.80
UZS – -1.21%
₽1 – 124.91
UZS – -1.92%
Қидириш
Иқтисод 28/02/2017 2016 йилда Ўзбекистонда 609 та объект хусусийлаштирилди
2016 йилда Ўзбекистонда 609 та объект хусусийлаштирилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикаси Давлат Рақобат қўмитасининг маълумотига кўра, 2016 йилнинг январь-декабрь ойларида жами 609 та объект хусусийлаштирилди.

Ҳисобот даврида энг кўп объектлар Тошкент вилоятида – 142 та, Қорақалпоғистон Республикасида – 69 та, Фарғона вилоятида – 64 та, Сурхондарё вилоятида – 52 та, Қашқадарё вилоятида – 51 та объект хусусийлаштирилди.

2016 йилнинг январь-декабрь ойларида давлат мулкини хусусийлаштиришдан тушган маблағ 164,8 млрд. сўмни ташкил этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг