Валюта курслари 29/11/2024
$1 – 12865.05
UZS – 0.13%
€1 – 13550.76
UZS – 0.28%
₽1 – 116.73
UZS – -2.78%
Қидириш
Ўзбекистон 04/09/2016 2016-йил 3-сентябрдан Ўзбекистон Республикасида уч кунлик мотам эълон қилинди
2016-йил 3-сентябрдан Ўзбекистон Республикасида уч кунлик мотам эълон қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг дафн маросимини ўтказиш бўйича давлат комиссиясини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори эълон қилинди.

Қарорга кўра, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг дафн маросимини ўтказиш бўйича Давлат комиссияси ташкил этилди.

Давлат комиссияси Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти И.А.Каримовнинг хоҳиш-иродасига мувофиқ дафн маросимини Самарқанд шаҳрида 2016-йил 3-сентябрда ташкил этсин. 2016-йил 3-сентябрдан Ўзбекистон Республикасида уч кунлик мотам эълон қилсин. Давлат комиссияси халқимизнинг, корхоналар, ташкилотлар, таълим муассасалари ва кенг жамоатчиликнинг фикрини ҳисобга олиб, бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш бўйича таклифлар киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н.Исмоилов,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Н.Йўлдошев,

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.Мирзиёев,

Тошкент шаҳри, 2016-йил 2-сентябрь.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг