Валюта курслари 24/09/2024
$1 – 12747.29
UZS – 0.14%
€1 – 14158.42
UZS – -0.35%
₽1 – 137.27
UZS – -0.14%
Қидириш
Ўзбекистон 16/03/2017 20 март душанба куни дам олиш куни деб эълон қилинди
20 март душанба куни дам олиш куни деб эълон қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- 2017 йил 18 март шанба дам олиш кунини 2017 йил 20 март душанба кунига кўчириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Умумхалқ Наврўз байрамининг юртимиз маънавий ҳаётидаги катта ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда аҳолининг дам олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида:

2017 йил 18 март шанба дам олиш куни 2017 йил 20 март душанба кунига кўчирилсин ва иш куни деб ҳисоблансин;

2017 йил 20 март душанба куни дам олиш куни деб эълон қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев

Тошкент шаҳри, 2017 йил 16 март

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг