Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 20/04/2019 1,5 млрд. сўмлик имтиёздан шахсий мақсади йўлида фойдаланганлар кирдикори фош этилди
1,5 mlrd. so'mlik imtiyozdan shaxsiy maqsadi yo'lida foydalanganlar kirdikori fosh etildi

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) - Давлат божхона қўмитаси Контрабанда ва божхона қонунчилиги бузилишига карши курашиш бошқармаси ходимлари Наманган вилоятидаги айрим масъулияти чекланган жамиятлар томонидан товарларни божхона тўловларидан четлаб олиб ўтишга уриниш ҳолатларини фош этишди.

Жумладан, Наманган вилоятида фаолият олиб бораётган масъулияти чекланган жамиятлардан бири номига хориждан олиб келинган ва божхона тўловларидан салкам 934 миллион сўм миқдорида божхона имтиёзларини қўллаган ҳолда расмийлаштирилган товарлар қайта назоратдан ўтказилди. Натижада, имтиёз қўлланилиб олиб кирилган товарларни жамият директори И.Т. фуқаро К.И.га бериб юборганлиги яъни товарлардан мақсадли фойдаланилмаганлиги, шунингдек ишчилар рўйхатида кўрсатилган фуқаролар мазкур жамиятда ишламаганлиги  фош қилинди.

Шунингдек, вилоятдаги хусусий корхоналардан яна бири номига хориждан олиб келинган товарларга 170,3 миллион сўм божхона имтиёзи қўлланилиб расмийлаштирилган. Бироқ текширув жараёнида имтиёз асосида олиб кирилган товарлар мақсадли тарзда ишлатилмасдан, корхона директори И.Р. томонидан шахсий манфаатларини кўзлаб сотиб юборилганлиги маълум бўлган.

Яна бир ҳолатда, вилоятдаги масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг номига хориждан олиб келинган товарлар 370,5 миллион сўм миқдорида божхона имтиёзлари қўлланилган ҳолда расмийлаштирилади. Лекин текширув пайтида имтиёз асосида олиб кирилган товарлар жамият директори Т.Н. томонидан фуқаро А.С.га ўзбошимчалик билан бериб юборилганлиги аниқланади.

Айни пайтда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари олиб борилмоқда.

Манба: Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг