Валюта курслари 30/09/2024
$1 – 12715.42
UZS – -0.17%
€1 – 14190.41
UZS – -0.02%
₽1 – 137.00
UZS – -0.44%
Қидириш
Ўзбекистон 24/01/2019 “103” га 1 минг 500 та кўп функцияли тез тиббий ёрдам машинаси келтирилди
“103” га 1 минг 500 та кўп функцияли тез тиббий ёрдам машинаси келтирилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Сўнгги икки йилда тиббиёт соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар натижасида 1 минг 500 та турли русумдаги тез тиббий ёрдам машинаси олиб келинди ва фойдаланишга топширилди. Ҳозирги кунда 2 минг 400 га яқин тез тиббий ёрдам машинаси хизмат кўрсатмоқда.

Дунё тажрибасига кўра, ўртача 70-80 фоиз тез тиббий ёрдам машиналари оддий чақириқларга ёрдам кўрсатадиган бригадалар ҳисобига тўғри келади. 20-30 фоизи бу юқори ихтисослашган тез ёрдам машиналаридир. Охирги икки йилда Ўзбекистонга 400 га яқин реанимобиллар олиб келинди. 3 йил олдин тез тиббий ёрдамнинг кечикиш ҳолати 6-7 фоиз эди. Ҳозирги кунда бу 1-2 фоизга тушди.

Бу хақда халқаро пресс – клубнинг навбатдаги сессиясида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқнии сақлаш вазири ўринбосари Абдуҳаким Хаджибаев хабар берди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг