Валюта курслари 06/11/2024
$1 – 12774.98
UZS – -0.12%
€1 – 13914.51
UZS – -0.15%
₽1 – 130.14
UZS – 0.08%
Қидириш
Ўзбекистон 24/03/2019 1 мартдан 22 мартга қадар пойтахт йўлларида 7927 та қоидабузарлик аниқланди
1 мартдан 22 мартга қадар пойтахт йўлларида 7927 та қоидабузарлик аниқланди

Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Жорий йил 1 мартдан 22 мартга қадар Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси йўл-патрул хизмати инспекторлари томонидан пойтахтимиз йўлларида 7 927 та қоидабузарлик аниқланди.

Улардан 537 таси жиддий қоидабузарлик деб топилиб жарима майдонларига жўнатилган. Энг долзарб муаммолардан бири спиртли ичимликлар ичган ҳолда машина бошқариш бўлиб, 1-22 март кунлари 198 нафар ҳайдовчини маст ҳолда рулни бошқаргани аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 131-моддасига биноан ҳайдовчиларнинг транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариши —транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан бир йилу олти ойдан уч йилгача муддатга маҳрум қилиб, энг кам иш ҳақининг йигирма беш баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Манба: Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг